Бугун, 25 январ куни Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари — Содиқ Сафоев, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари — Акмал Саидов, Молия вазири — Жамшид Қўчқоров, Ташқи ишлар вазири — Абдулазиз Комилов, Адлия вазири — Руслан Давлетовлар иштирок этди.
Сессияда Қонунчилик Палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқшунос олим Акмал Саидов прописка тизими тўғрисида шундай деди:
- Халқаро ҳуқуқий нуқтаи назардан прописка бу камситиш, ёки дискриминациядир.
Шунингдек, Молия вазири Жамшид Қўчқоров прописка тизими ҳақида ўз фикрларини билдирди:
"Прописканинг бекор қилиниши иқтисодиётнинг ўсишига кўмак беради. Яъни иш одам қидирмайди, балки одам иш қидириши мумкин бўлади. Ўз ўрнида урбанизация ривожланади.
Прописка тушунчаси ҳеч қаерда йўқ. Бизда ҳам йўқ бўлиши керак. Европада нега ривожланиш даражаси йуқори, чунки аҳоли у ерда мобил. Масалан, фуқаро бир ҳудуддан нарсаларини машинага ортади ва кўчиб кетади. Бизда-чи, бир неча йиллардан бери бир шаҳардан, ёки қишлоқдан силжимасдан яшаб келаётган ватандошлар бор", - деди Молия вазири.
Эслатиб ўтамиз, 24 январ куни Шавкат Мирзиёев Парламентга Мурожаатнома йўллади. Унда президент парламент ва Ҳукуматга ички миграцияни эркинлаштиришдир, 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, аниқ таклифларни ишлаб чиқишни айтди.
Шундан сўнг, амалдорлар ҳам очиқ равишда прописка тизимининг зарарларини гапира бошлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди