23:20 / 10.02.2020
4 680

Қашқадарё ва Сурхондарёда бодом гуллади

Қашқадарё ва Сурхондарёда бодом гуллади
Фото: Telegram
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бодом гуллади. Бу ҳақда «Дарё» ўқувчилари хабар берди.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Бўзариқ қишлоғида бодом дарахти аллақачон гуллашга улгурган.

Фото: Telegram
Сурхондарёлик муштарийнинг «Дарё»га хабар беришича, Термизда ҳам бодом гуллаган.

Жумладан, 2015 йил 15 январида Сурхондарёда, 2016 йил 18 январида Тошкент шаҳрида, 2017 йил 2 февралида Сурхондарёда, 2018 йил 3 февралида Қашқадарёда, 20 февралида Сурхондарёда, 2019 йилнинг 3 январида Наманганда, 17 январида Сурхондарёда, 29 январида Самарқанд шаҳрида бодом гуллагани ҳақида хабарлар берилган эди.

Айни пайт Ўзбекистонда қиш фасли бўлса-да, об-ҳавонинг илиқ келиши табиат қоидаларига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё ва Сурхондарёда бодом гуллади