09:47 / 22.02.2020
2 770

Эҳтиёжмандларга саховат кўрсатилмоқда

Эҳтиёжмандларга саховат кўрсатилмоқда
Савоб амаллар инсон умрини узайтиради, гўзал қилади. Кимнингдир ҳожатини чиқариш, саховат кўрсатиш аввало халқимизга хос ва мос фазилатдир. Шу маънода Мажбурий ижро бюроси тизимида хизмат қилаётган соҳа вакиллари ҳам шундай ишларга бел боғлашган.

Тумандаги Катта Қани маҳалласи Лутфиий кўчаси, 42а-хонадоннинг табиий газдан бўлган қарздорлиги 5.000.000 сўмни ташкил қилган. Жорий йилнинг 25 январь куни Бюронинг Учтепа туман бўлими ходимлари томонидан истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган мониторинг текширувида Ж.Эгамберидиевнинг хонадони тармоқдан учирилганлигини гувоҳи бўлишади.

Хонадон 2018 йилнинг 22 октябрь куни қарздорлик сабаб тармоқдан узилган, ҳозирги кунга қадар табиий газдан фойдаланмай келаётганлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида истеъмолчи ҳақиқатдан ҳам қийналганлиги ва яшаш шароити оғирлиги туфайли ҳозирги кунда коммунал тўловларни ўз вақтида бартараф этмаган.

Бюронинг Учтепа туман бўлими ходимлари бу ҳолатга қўл қовуштириб турмади. Хонадонни қишнинг шундай совуқ кунларида ўтин ёки кўмир билан иситишаётганини кўриб дарҳол саховатпеша, савобталаб инсонларни қидиришга киришди. Ўзидан орттириб кимнингдир оғирини енгил қиламан деб ният қилган инсонлар йўқ эмас. Аксинча кўп. Шундай саховатли тадбиркорлардан бири астойдил бу ишга қўл урди. Табиий газдан бўлган 5 млн. сўмлик қарздорликни бир зумда тўлаб берди. Бюронинг туман бўлими ходимлари эса шу заҳотиёқ хонадонни яна табиий газ тармоғига улаб беришди.

Шунингдек, жорий йилнинг 3 февраль куни Учтепа тумани, Ўрикзор маҳалласи, Ғазалхон кўчаси, 35-уйда истиқомат қилувчи фуқаронинг хонадони тегишли тартибда ўрганилганда истеъмолчи Г.Расулованинг табиий газдан бўлган қарздорлиги 500,0 минг сўмни, тумандаги Ўрикзор маҳалласи, Дилнаво кўчаси, 78-уйда истиқомат қилувчи фуқаро тегишли тартибда ўрганилганда истеъмолчи Н.Юсуфжонованинг табиий газдан бўлган қарздорлиги 2,0 млн. сўмга етган.

Бюронинг Учтепа туман бўлими давлат инспектори Улуғбек Раззоқовнинг ва маҳалла раисларининг саъйи ҳаракатлари ва сахий ҳомийлар томонидан мазкур ижтимоий ҳимояга муҳтож икки оиланинг ҳам табиий газ тўловларидан бўлган қарздорлиги тўлаб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эҳтиёжмандларга саховат кўрсатилмоқда