
Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Арам Григорянни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Ҳар икки томон ҳам ҳозирда давлатлар ўртасидаги юк ташиш ва маҳсулотлар айланмаси паст даражада эканлиги, кўрсаткичларни яхшилаш учун эса ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.
Хусусан, халқаро транспорт йўлаклари имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда икки давлат ўртасида халқаро автомобиль ташувларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ва янада ривожлантириш мақсадида икки давлат ўртасида транспорт соҳасидаги битимларни қайта кўриб чиқишга келишиб олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг