16:53 / 07.04.2020
3 199

Наманганда бир кишидан 48 нафар шахсга коронавирус юқди

Наманганда бир кишидан 48 нафар шахсга коронавирус юқди
Иллюстратив фото
Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 51 нафар фуқародан 48 нафари 12 март куни Туркия орқали умра сафаридан келган 51 ёшли аёл билан бевосита ва билвосита мулоқотда бўлган фуқаролардир, дейилади Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия давлатидан, Саудия Арабистонидан Умра Ҳажини амалга ошириб келган аёлнинг оила аъзоларида коронавирус аломатлари аниқланганди. Ўша аёлнинг онаси эса вафот этганди.

Умра сафаридан 12 март куни қайтиб келган аёл уйида уни йўқлаб келган 231 нафар киши билан мулоқотда бўлган. Дастлаб, ўша оиланинг беш нафар аъзоси, шу жумладан, аёлнинг ўзи ҳам, коронавирусга чалинган. Бошқа қариндошлар ҳам карантинга олинган. Сўнгги хабарларга кўра, аёл билан бевосита ва билвосита мулоқотда 48 кишида инфекция аниқланган.

«Бу ҳолатда энг ачинарлиси, қариндошларнинг биронтаси 72 яшар онахоннинг дафн маросимида иштирок эта олмади. Онахонни санитария-эпидемиология назорати ходимлари дафн этишди», – деганди Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда бир кишидан 48 нафар шахсга коронавирус юқди