
Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли карантин жорий этилган. Бунда фуқаролар ҳаётий зарурат бўлмаганда кўчага чиқишлари қатъий тақиқланган. Лекин баъзи фуқаролар уйда ўтириш ўрнига билса ҳазил, билмаса чин қабилида карантинда кўчага чиққани етмагандек, автомобил бошқаришдан тўхтамаяпти. Натижада оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлмоқда.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 7 апрел куни соат 18:00 ларда, Чироқчи тумани Аннарўз МФЙ Аннарўз қишлоғида яшовчи Х.Тулаев ўз бошқарувида бўлган «Нексия» русумли, 70 В 501 LA давлат рақамли автомашинасида «Аннарўз-Оқтўнли» йўлидан ҳаракатланиб бориб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Натижада автомашинада бўлган йўловчилар М.Б ва Ғ.Х.лар ҳодиса жойида вафот этган бўлса, Х.Т ва Й.Р.лар тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар