13:35 / 10.04.2020
6 726

Коронавирусдан соғайган ўзбекистонлик тиббиёт ходими: «Бу ёмон касаллик экан»

Коронавирусдан соғайган ўзбекистонлик тиббиёт ходими: «Бу ёмон касаллик экан»
Малоҳат Носирова.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари 9 апрель куни соғайиб, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан реабилитацияга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Соғайиб чиққанлар орасида аввалроқ коронавирус юқтириб олгани айтилган тиббиёт ходимлари ҳам бор.

Аввалроқ Вирусология илмий-текшириш институти ходимларидан 11 нафари коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақида хабар берилган эди. Улардан бири — Малоҳат Носирова 9 апрель куни клиникадан чиқаркан, «Ўзбекистон 24» телеканалига интервью берган.

«Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ортда қолгани рост бўлсин. Бу ёмон касаллик экан. Эҳтиёт бўлиб ишлаш керак экан. Мен бу ерда ходим бўлиб ишлардим. Бизни шунчалик даволашгани учун раҳмат. Яхши қарашди. Ҳаммамиз соғ-саломат оиламиз бағрига етиб олайлик», — деб айтган Малоҳат Носирова.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев беморлар билан ишлаш вақтида коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм миқдорида алоҳида тўлов берилишини маълум қилган эди.

Маълумот учун, 10 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда 624 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган — уларнинг 38 нафари соғайган, уч нафари вафот этган. Бундан ташқари, хорижда камида 23 нафар ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари (учаласи ҳам АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида) вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан соғайган ўзбекистонлик тиббиёт ходими: «Бу ёмон касаллик экан»