
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бугун, 14 апрель куни пойтахтнинг Нурафшон ва Чиғатой кўчаларини кесишмасида “Тез тиббий ёрдам” машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлардан кўриниб турибдики, тез тиббий ёрдам хизматининг янги русумдаги автомобилига олд ва ён томонлардан жиддий зарар етган ва машина ағдарилган. Катта эҳтимол билан ЙТҲ азалий муаммо – тез ёрдам машинасига йўл бериш маданияти йўқлиги туфайли келиб чиққан.

Айни пайтда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланганлар ёки вафот этганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас, ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар