22:06 / 23.04.2020
3 739

Асакалик мансабдор 10 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди

Асакалик мансабдор 10 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди
Асакада мансабдор шахс маҳаллий фермердан 10.000 АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.М. «Бобур» массивидаги «Қ.Э.» фермер хўжалигига тегишли 44 гектар ер майдонига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини рўкач қилиб, ерни олиб қўйиш билан хўжалик раҳбарини қўрқитади. Сўнг «масалани ҳал этиш» мумкинлигини билдириб, эвазига 10.000 АҚШ доллари талаб қилади.

Фермер хўжалиги раҳбари аризасига асосан (департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ДХХ билан ҳамкорликда) ўтказилган тадбирда мансабдор пулларни ишхонаси ёнидаги «қассобхона» сотувчиси М.С. орқали олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан ЖКнинг (Жиноят кодекси) тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асакалик мансабдор 10 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди