
Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) коронавируснинг янги тури COVID-19 пандемиясига қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт ходимларига тиббий ҳимоя анжомларини тақдим этди.
Туркия элчиси Меҳмет Сурейя Эр ва ТИКА Тошкент Дастури координатори Жамалеттин Туней иштирок этган хайрия тадбирида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига ТИКА томонидан етказиб берилган 5 мингта ҳимоя кийимлари, тиббий ниқоблар, юз ҳимоя воситалари, қўлқоплар ва кўзойнаклардан иборат тиббий анжомлар тақдим этилди.
Маросимда сўзга чиққан элчи Эр, Туркия дунёнинг қарийб 60 давлатига тиббий ёрдам кўрсатганини таъкидлаб, Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ўтган ҳафта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқотида, Ўзбекистонга тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирганини айтиб ўтди. Шунингдек, ТИКА орқали қардош ўзбек миллатининг пандемияга қарши курашида ўз ҳиссаларини қўшмоқчи эканликларини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов Ўзбекистонга кўрсатилаётган тиббий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
«Туркиянинг бу оғир кунларда кўрсатаётган ёрдами бу икки давлат ўртасидаги қардошлик муносабатлари энг юқори даражада эканидан далолатдир», — деди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар