18:53 / 01.05.2020
2 134

Сурхондарёда қарама-қарши йўлга чиққан Matiz велосипедчининг ўлимига сабабчи бўлди

Сурхондарёда қарама-қарши йўлга чиққан Matiz велосипедчининг ўлимига сабабчи бўлди
Фото: ЙҲХББ
30 апрель куни соат 18:30 ларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида одам ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ҳодиса «Ҳайитобод» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро М-41 Бишкек—Душанбе—Термиз автомобиль йўлининг 1575-километрида содир бўлган. 1997 йилда туғилган С.Р. бошқарувидаги Matiz қувиб ўтиш манёврини бажариш учун қарама-қарши йўналишга чиққан. Қаршисидан ҳаракатланиб келаётган автомобиль билан тўқнашмаслик мақсадида С.Р. ўз автомобилини чапга олиб, Жарқўрғон—Сурхон йўналишида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган велосипедчи 1965 йилда туғилган А.Қ.ни уриб юборган.

Фото: ЙҲХББ
А.Қ. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда қарама-қарши йўлга чиққан Matiz велосипедчининг ўлимига сабабчи бўлди