Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Сурхондарёда яна 6 бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 2000 нафарга яқинлашгани тўғрисида маълумот берди.
Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайган ва реабилитацияга кузатилган.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, халқаро юк ташиш автомашинаси ҳайдовчилари бўлган 3 нафари Қозоғистон орқали, 2 нафари эса Россиядан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 2 нафари Фарғона вилоятидан, Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан эса 1 нафардан. Уларнинг энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 24 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида шифо топганлар сони 616 нафарга етди.
Сурхондарёда тузалган 35 ёшли бемор (аёл) Фарғона вилоятидан бўлиб, Москва – Термиз йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар сони 36 нафарга етди.
Шу тариқа, бугуннинг ўзида 107 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1988 нафарни ташкил этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2482 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 484 нафар бемор даволанмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!