
5-май куни Боёвут тумани, "Лайлаккўл" маҳалласида фуқаро Э.Ш чақалоғини фуқаро Р.Гга 10.200 АҚШ долларига сотаётган вақтида Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ёзмоқда.
Воқеа жойида гумонланувчидан 10.200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолатга кўра фуқаро Э.Шнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд бўлиб, унга нисбатан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар