date
views 1 958

«Стадионга киритмаса ҳам йўлини топамиз». Икки мухлис «Унион»—«Бавария» ўйинини 12 метрлик дарахтга чиқиб кузатди

«Стадионга киритмаса ҳам йўлини топамиз». Икки мухлис «Унион»—«Бавария» ўйинини 12 метрлик дарахтга чиқиб кузатди
«Унион» мухлислари Бундеслига 26-туридан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйинни жонли кўришга муваффақ бўлди.

Икки нафар ишқибоз «Унион» стадиони ёнидаги 12 метрлик дарахтга чиқиб учрашувни кузатиб борган, дея хабар қилмоқда Bild. Иккиси маълум вақт футбол томоша қилган, бироқ полиция уларни кўриб қолган ва пастга тушишга мажбур қилган. Мухлислар жазога тортилмаган, улар шунчаки ўйингоҳ ҳудудидан чиқариб юборилган.

Мазкур баҳсда «Бавария» майдон эгалари устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва очколарини 58 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Стадионга киритмаса ҳам йўлини топамиз». Икки мухлис «Унион»—«Бавария» ўйинини 12 метрлик дарахтга чиқиб кузатди