15:20 / 31.05.2020
2 438

Жиззахда 15 ёшли бола қаровсиз қолдирилган машинани юргизиб юбориб 6 ёшли болани уриб юборди

Жиззахда 15 ёшли бола қаровсиз қолдирилган машинани юргизиб юбориб 6 ёшли болани уриб юборди
Фото: ЙҲХББ
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 30 май куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса 30 май куни соат 19:30 ларда «Раваллиқ» МФЙдаги Гулшан кўчасида содир бўлган. 1959 йилда туғилган Т.Н. исмли эркак «Газ-69» русумли транспорт воситасида стол-стулларни шу кўчадаги яшовчи Н.З.нинг хонадонига олиб келган ва машинани қаровсиз қолдирган.

Фото: ЙҲХББ
Бирга келган таниши, 2005 йилда туғилган С.Э. исмли ўғил бола автомобилни ўзбошимчалик билан ҳайдамоқчи бўлиб, юргизиб юбориши натижасида вояга етмаган пиёда, шу уйнинг олдида ўйнаб юрган, 2014 йилда туғилган Б.Х.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Фото: ЙҲХББ
6 ёшли ўғил бола оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 15 ёшли бола қаровсиз қолдирилган машинани юргизиб юбориб 6 ёшли болани уриб юборди