date
views 2 263

Мирзо Улуғбек туманида Mercedes ва Nexia 3 автомашиналари тўқнашуви содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида Mercedes ва Nexia 3 автомашиналари тўқнашуви содир бўлди
Жорий йилнинг 19 июнь куни соат 08:50ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдовчи, 1984 й.т. А.Д. (эркак) Mercedes-Benz русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, шу вақтда у ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1992 й.т. Д.М. (эркак) бошқарувидаги Nexia 3 русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув оқибатида Nexia 3 русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Натижада, Nexia 3 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.М. ва йўловчиси (шахсига аниқлик киритилмоқда) тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзо Улуғбек туманида Mercedes ва Nexia 3 автомашиналари тўқнашуви содир бўлди