23:53 / 07.07.2020
2 779

Суд жараёнида қарздор 40 млн. сўм алимент пулларини тўлади

Суд жараёнида қарздор 40 млн. сўм алимент пулларини тўлади
Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 02.09.2015 йилдаги С-1-506/15-сонли суд буйруғига асосан қарздор Б.Турсуновдан ундирувчи Ким Наталья фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси Д.Иргашев томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан қўзғатилган бўлиб, қарздорга алимент ундируви юзасидан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб алимент пулларини тўламаган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган ва уни топиш имконияти бўлмаганлиги сабабли белгиланган тартибда қидирув эълон қилинган эди.

Бўлимнинг тезкор қидирув ходимлари томонидан қарздор топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47/4-моддасига асоосан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённома расмийлаштирилган. Қарздор Б.Турсунов тўғри хулоса чиқариб, ўзига нисбатан кўрилаётган маъмурий суд жараёнида алиментдан бўлган 40 млн. сўм миқдоридаги қарзларини ундирувчига тўлиқ тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд жараёнида қарздор 40 млн. сўм алимент пулларини тўлади