13:30 / 08.07.2020
2 613

Бухорода тез ёрдам машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Бухорода тез ёрдам машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Бухоро вилоятида Damas русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 7 июль куни соат 05:25 ларда Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг 345-километрида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси (1988 йилда туғилган Й.П.) Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Isuzu русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
«ЙТҲ натижасида Damas русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва 28 ёшли А.Х. исмли йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган», — дейилади хабарда.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Аввалроқ Тошкентнинг Нурафшон ва Чиғатой кўчалари кесишмасида тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида 5 киши жароҳат олгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда тез ёрдам хизмати тўлиқ рақамлаштирилиб, 150 та Ford русумидаги энг замонавий реанимобил 2020 йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилганди. 7 июль куни эса Ўзбекистон коронавирусга чалинган беморлар учун яна 15 та янги реанимобил харид қилгани маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода тез ёрдам машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди