10:41 / 13.07.2020
1 983

Тошкентда коронавирусга чалинган 67 ёшли аёл вафот этди. Бу Ўзбекистондаги 61-ўлим ҳолати

Тошкентда коронавирусга чалинган 67 ёшли аёл вафот этди. Бу Ўзбекистондаги 61-ўлим ҳолати
Тошкентда коронавирусга чалинган 67 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли М.Т.да COVID-19 тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
12 июль куни Ўзбекистонда коронавирудан 60-ўлим ҳолати қайд этилганди. Эндиликда қурбонлар сони 61 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда коронавирусга чалинган 67 ёшли аёл вафот этди. Бу Ўзбекистондаги 61-ўлим ҳолати