10:58 / 30.07.2020
2 329

Тошкентда «Зил-131» Isuzu автобусини ағдариб юборди

Тошкентда «Зил-131» Isuzu автобусини ағдариб юборди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар Олмазор туманида 28 июль куни Isuzu автобуси ва юк машинаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобус ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 июль куни соат 11.00 да Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 18-автосаройга тегишли Isuzu автобуси ҳайдовчиси 30 ёшли Раҳимжон Ш. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаган ҳаракат (манёвр) содир этган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Яқин атрофда ҳаракатланиб борган «Зил-131» русумли юк автомобили ҳайдовчиси 28 ёшли Муроджон Б. фавқулодда тўхташ учун барча чораларни кўришига қарамасдан, юк машинаси автобуснинг ён томонига тўқнашган ва автобус ағдарилиб кетган. ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Зил-131» Isuzu автобусини ағдариб юборди