2020 йил 5 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 554 (+240) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 12 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар ҳамда Наманган вилоятида 17 нафар, жами 631 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 18 682 (+631) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 703 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди