09:08 / 11.08.2020
3 646

Умрни тортишув билан ўтказманг!

Умрни тортишув билан ўтказманг!
Муқаддас илмга аҳл бўлган ёшларни ўзларининг ва бошқаларнинг вақтини чексиз баҳс-у мунозара, тортишув ва раддиялар ила исроф қилаётганини кўриш нақадар ачинарли.

Бундан ҳам ачинарлироғи, кўпчилигимиз, аслида, бундай баҳслардан завқланамиз. Бу сўфий, салафий, ашъарий, девбандий ва барлавий тортишувлари ҳеч қачон охирига етмайди. Нега энди бу бебаҳо вақтимиз ва қувватимизни бундан кўра сермаҳсулроқ нарсаларга сарфламаймиз?!

Негадир намозни хушуъ билан адо этувчи, ҳусни хулқли яхши мусулмон бўлиш ҳақида пост қилсангиз ўқийдиган одам топа олмайсиз. Фалон-фалонга раддия берувчи, кимнидир очиқ тортишувга чақирувчи, у ёки бу гуруҳни қораловчи пост қилинг ҳамма қизиқиб ўқийди. Бу чиндан ҳам жуда афсусланарли ҳолат.

Аллоҳ ҳаққи ҳаётингиз ва вақтингизни қадрланг. Имом Молик айтар эдилар: "Дин масалалари бўйича тортишиш, мужодала қилиш илмнинг нурини кетказади". Мен ҳаётининг аввалги қисмини шундай раддия ва тортишувларга бағишлаб кейинчалик афсус-надомат қилган кўплаб олимларни танийман. Бундай одамларни рағбатлантирманг ва бундай баҳсларга қизиқишдан сақланинг. Аллоҳим барчамизни ҳақиқий маърифат аа англаш неъмати ила сийласин. Амийн.

Муфтий Муҳаммад Адам Ал-Кавсарий. “Жомеъ Улум ал-Қуръон” муассасаси мудири. Лестер, Буюк Британия.

Ҳабибуллоҳ Жўрабоев таржимаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Умрни тортишув билан ўтказманг!