
Фото: Қашқадарё газетаси
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Амударё гулбалиғини овлаган фуқаронинг хатти-ҳаракатига судда ҳуқуқий баҳо берилди.
Қашқадарё газетасининг ёзишича, Яккабоғ тумани Татар МФЙ Тошқўрғон ўрмон хўжалиги ҳудудидан ўтган Қизилдарё дарёсининг юқори оқимида фуқаро А.Т. ноқонуний равишда, балиқ овлаш тақиқланган вақтда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 16 дона Амударё гулбалиғини овлагани аниқланган. Судда фуқаронинг ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори 71 миллион 538 минг сўм деб баҳоланди.
Амударё гулбалиғи Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, илгари кўп бўлган, кейинги ўн йилликлар давомида кескин камайиб кетган тур ҳисобланади. Унинг камайишига дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши ва ифлосланиши, рекреацион фаолият, браконьерлик сабаб бўлмоқда.
Амударё гулбалиғи тез оқадиган, суви совуқ ва туби тош-шағалли тоғ дарёларида, хусусан, Амударёнинг юқори қисми (Сурхондарё, Сангардак ва Тўпаланг дарёлари ҳавзалари)да учрайди, Танхоздарёга келтирилган, Қорадарё ва Норинда иқлимлаштирилган. Ўзбекистондан ташқарида Қирғизистон (иқлимлаштирилган), Тожикистон, Афғонистон, Орол, Каспий, Қора, Болтиқ, Баренц ва Оқ денгизлар ҳавзаларида, Жанубий Европа, АҚШда (иқлимлаштирилган) учрайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар