13:44 / 23.08.2020
2 564

Бобомурод Абдуллаев онасининг илтимосини инобатга олгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Бобомурод Абдуллаев онасининг илтимосини инобатга олгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати журналист Бобомурод Абдуллаевнинг Қирғизистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши ҳолати бўйича маълумот берди.

22 август куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон фуқароси, 1973 йилда туғилган Бобомурод Қодирович Абдуллаев экстрадиция қилинди ва унинг адвокати иштирокида ҳамда қонунда кўзда тутилган барча процессуал ҳуқуқлар таъминланган ҳолда тегишли тергов ҳаракатлари амалга оширилди.

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилгани инобатга олиниб, Абдуллаевдан эҳтиёт чораси сифатида муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат олинди
”, дейилади ДХХ расмий баёнотида.

ДХХ матбуот хизмати тақдим этган видеолавҳада Бобомурод Абдуллаевнинг президент Шавкат Мирзиёевга мурожаати акс этган.
Абдуллаев мурожаатида Бишкекдан Тошкентга олиб келиниши жараёнида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари унга инсоний муносабатда бўлишганини таъкидлайди.

Унинг сўзларига кўра, Абдуллаевнинг онаси Ўзбекистон президентига мурожаат қилган.
Онам сизга тақдиримдан хавотир олиб мурожаат қилган экан. Шу онаизорнинг мурожаатини ерда қолдирмай кўриб чиқибсиз. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин, каттадан-катта раҳмат, ҳурматли Шавкат Миромонович”, дейди Бобомурод Абдуллаев.

Абдуллаев Ўзбекистон президентининг инсонпарварлик йўналишида олиб бораётган сиёсати албатта ўз мевасини беришига ишонч билдирган ҳамда онасининг ва ўзининг мурожаатини инобатга олгани учун миннатдорлик билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бобомурод Абдуллаев онасининг илтимосини инобатга олгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди