date
views 2 051

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 41 787 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 41 787 нафарга етди
2020 йил 31 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41787 (+136) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 128 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 57 ёшли Ф.М. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 132 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 39068 (+249) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2400 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 41 787 нафарга етди