09:08 / 12.09.2020
1 916

Тарбия фан сифатида ўқув жараёнига киритилади

Тарбия фан сифатида ўқув жараёнига киритилади
2020 йил 11 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Ёшларни тарбиялашда умуминсоний, миллий қадриятлар ва ҳуқуқий маданиятнинг роли» мавзусида давра суҳбати видеоконференция тарзида ўтказилди.

Парламент сайтида ёзилишича, давра суҳбатидан кўзланган мақсад – жорий ўқув йилида таълим муассасалари учун киритилаётган янги – Тарбия фанининг ўқув жараёнига татбиқ этилиши ва ушбу фаннинг бугунги кунда долзарблиги, унда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлигини таъминлаш юзасидан депутатлар, экспертлар, мутахассислар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек фикр ва мулоҳазалар алмашишдан иборат.

Таъкидланганидек, таҳлиллар миллий ғоя туркумига кирувчи фанларга амалдаги ўқув режада йилига 339 соат белгиланган бўлса-да, шундан 203 соати йиллар давомида турли ўқув курсларига (“Конституция оламига саёҳат”, “Саломатлик” дарслари, “Экология”, “Ҳаёт хавфсизлиги асослари”, “Иқтисод” ва “Солиқ алифбоси”, “Оила асослари” ва бошқалар) ажратилганлиги, фақатгина 136 соати миллий ғоя туркумига кирувчи фанларнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришга йўналтирилганлиги сабабли ўқитиш самарадорлиги пасайиб кетганлигини кўрсатди.

Тадбирда қайд этилганидек, 2020 йилнинг август ойи давомида телерадиокомпания билан ҳамкорликда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида телеканаллар орқали мутахассислар томонидан Тарбия фанини ўқитадиган ўқитувчилар учун онлайн малака ошириш дарслари ташкил этилди.

Қайд этилганидек, Япония ва Жанубий Корея давлатлари мактабларида тарбияга оид фанлар ҳафтасига 25 соат ўқитилиб, мазкур фанлар доирасида ўқувчиларга мактаб ва оила ҳамкорлигининг аҳамияти, жамоа бўлиб ишлаш кўникмалари, мақсадларга эришиш йўллари, ўқувчиларнинг шахсини шакллантириш орқали, жамоа масъулиятни ошириш ва миллий қадриятларни асосий ўринга қўйиш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида таълим-тарбия жараёнида юқори самарага эришилган.

Тадбирда тўпланган миллий ва хорижий тажрибалар асосида Тарбия фанининг Концепцияси ишлаб чиқилганлиги ҳам эътироф этилди.

Давра суҳбатида Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ёшларни тарбиялашда умуминсоний, миллий қадриятлар ва ҳуқуқий маданиятни ролини кучайтириш бўйича қўмита аъзолари томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар таълим соҳасига тегишли мутасадди ташкилотларга тақдим этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тарбия фан сифатида ўқув жараёнига киритилади