17:07 / 16.09.2020
2 052

“Ласетти”даги 400 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари манзилга етиб бормади

“Ласетти”даги 400 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари манзилга етиб бормади
Сифати кафолатланмаган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга ноқонуний тарзда олиб кириш, сақлаш, тарқатиш ва уларнинг яширин муомаласига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Тезкор тадбир давомида, фуқаро Э.Д бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида умумий қиймати 400 миллион сўмлик таркибида “Прегабалин” номли кучли таъсир этувчи моддаси бўлган 11 200 дона “Regapen” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ласетти”даги 400 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари манзилга етиб бормади