
Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг 02.07.2020 йилдаги қарздор З.Мардиев ҳисобидан АТБ “Агробанк” Ғаллаорол туман бўлими фойдасига 12 млн. 720 минг сўм зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига келиб тушган эди.
Мазкур ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор З.Мардиевни суд қарорида кўрсатилган зарар миқдорини тўлаб бериши ҳақида бир неча маротаба огохҳлантирилган бўлсада, бироқ у томонидан ихтиёрий равишда тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 8 октябрь куни қарздорга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашина қарздорлик эвазига хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар