
Нуроталик З.Розиқова ўн бир йил муқаддам оила қурган. Ўтган вақт мобайнида оилада 3 нафар фарзанд дунёга келган. Афсуски, ота-онанинг келишмовчиликлари сабаб ушбу оила пароканда бўлди. Фарзандлар эса сарсон. Уларнинг тарбиясига қайғурадиган кимса қолмади.
Шундай вазиятда она судга мурожаат қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди вояга етмаган фарзандлар – 2010 йилда туғилган З.Раззоқова, 2013 йилда туғилган Г.Раззоқова ҳамда 2015 йилда туғилган О.Раззоқовларни онанинг тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қабул қилди.
Ушбу қарор МИБ Нурота туман бўлимига келиб тушгач 3 нафар бола онанинг тарбиясига олиб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар