20:51 / 08.11.2020
2 207

Гулистонда ЙҲХБнинг Mercedes машинаси «Нива»ни уриб ағдариб юборди

Гулистонда ЙҲХБнинг Mercedes машинаси «Нива»ни уриб ағдариб юборди
Фото: Telegram / Сирдарё
Ижтимоий тармоқларда «Гулистонда ‘ГАИ’ хизмат машинаси Mercedes ва Нива тўқнашди» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Унда айтилишича, светофор қизил чироғидан ўтиб кетган ЙҲХБ хизмат машинаси зарб билан урилиши оқибатида Нива ағдарилиб кетган. Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, 7 ноябрь куни соат 08:20 ларда Сирдарё вилояти ИИБ навбатчилик қисмидан Гулистон шаҳар ҳудудида ИИБ ходими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, Гулистон шаҳар Гулистон кўчаси ҳамда Ўзбекистон шох кўчаси кесишмаларида шаҳар ЙҲХБга тегишли Mercedes Е-240 русумли автомашинаси билан оқ рангли Нива («Lada 4х4») автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашиналар турли хил кўринишда техник шикастланган.

Ҳодиса оқибатида Нива ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиалининг тез ёрдам бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистонда ЙҲХБнинг Mercedes машинаси «Нива»ни уриб ағдариб юборди