19:00 / 12.11.2020
1 968

Фуқаро фойдасига 8,7 млн. сўм моддий зарар ундирилди

Фуқаро фойдасига 8,7 млн. сўм моддий зарар ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Бектемир туман Маъмурий судининг 23.06.2020 йилдаги № 3-1010-2002/1441-сонли ижро варақасига асосан, қарздор Р.Зиётовдан ундирувчи фуқаро Н.Токиев фойдасига жами 8.747.280 сўм миқдорида моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 12.08.2020 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 12.09.2020 йил куни давлат ижрочиси М.Мўминжонова томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга 10 кунлик иҳтиёрий муддат берилиб қарор нусхаси тарафларга почта алоқа бўлими орқали юборилган.

Бундан ташқари қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р.Зиётовдан фуқаро фойдасига 8.747.280 сўм моддий зарар тўлиқ ундирилиб 24.08.2020 куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаро фойдасига 8,7 млн. сўм моддий зарар ундирилди