07:30 / 28.11.2020
2 573

Сергелида 10 ёшли болани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчиси қўлга олинди

Сергелида 10 ёшли болани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчиси қўлга олинди
Сергелида Cobalt уриб кетиши оқибатида 10 ёшли бола вафот этгани хабар берилган эди. Тошкент шаҳар ИИББ воқеа юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа 26 ноябрь куни тахминан соат 13.00 да Лутфукор кўчасида юз берган. Автоювиш шохобчасида норасмий ишловчи 19 ёшли йигит У.Н. унга топширилган Cobalt автомобилда бошқарувга рухсат берадиган ҳеч қандай ҳужжатсиз йўлга чиқиб, бошқарилмайдиган чорраҳада 10 ёшли С.М.ни уриб юборган. Бола олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. ЙТҲдан сўнг ҳайдовчи воқеа жойини тарк этган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида, яъни 26 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлиши) бўйича жиноий иш қўзғатилган. У.Н.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, ЙТҲ содир этган ҳайдовчи автоювиш шохобчасида Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ишга жойлашмаган, шу сабабли тергов томонидан автоювиш шохобчаси раҳбарига нисбатан тегишли чора кўриш ҳақида арзнома тақдим этилади.

Бундан ташқари, дастлабки тергов давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга бошқарувни топширган автомобиль эгаси ва бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида 10 ёшли болани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчиси қўлга олинди