22:30 / 08.12.2020
6 039

Хонанда Равшан Собировга деҳқончилик қилиш учун Қашқадарёдан 1 гектар ер ажратилади

Хонанда Равшан Собировга деҳқончилик қилиш учун Қашқадарёдан 1 гектар ер ажратилади
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги марказий ўйингоҳда «Давлатимиз келажаги ёшлар қўлида» шиори остида таниқли санъаткорлар иштирокида маданий-кўнгилочар концерт дастури ташкил этилди.

Фото: Ғузор туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, шу куни туман ҳокими Бекзод Суюновнинг таклифига биноан санъаткор Равшан Собиров «Ёшлар шаҳарчаси»да бўлиб, гулхан атрофида ёшлар билан суҳбатлашган ва жонли ижрода қўшиқлар хиргойи қилган.

Тадбирда туман ҳокими санъаткор билан биргаликда ёшларни қизиқтирган саволларни, таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Фото: Ғузор туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Шундан сўнг ёшлар ва санъаткорнинг таклифига кўра, Ёшлар шаҳарчасида ташкил этилган Кооперация ер майдонидан деҳқончилик қилиш учун Равшан Собировга 1 гектар ер майдони ажратиб бериладиган бўлди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси, фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхан Худайбергенов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туман ёшлари ва сарчашмалик ёшлар билан учрашиб, уларга «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида ер майдони ажратиб бериш мақсадида Кооперация ташкил қилган эди.

Хабарда айтилишича, ажратилган ер майдонидан 60 нафар ёшлар самарали фойдаланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириб катта даромад олди.

Фото: Ғузор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонанда Равшан Собировга деҳқончилик қилиш учун Қашқадарёдан 1 гектар ер ажратилади