13:20 / 09.01.2021
2 118

Тошкентда ЙПХ ходими хизмат автомобилида дарахтга бориб урилди

Тошкентда ЙПХ ходими хизмат автомобилида дарахтга бориб урилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ЙПХ автомашинаси ЙТҲга учрагани ҳақида хабар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 январь куни соат 00:20ларда, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паҳлавон Маҳмуд кўчасида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими О.И. "Ласетти" русумли махсус хизмат автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилади. Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ЙПХ ходими хизмат автомобилида дарахтга бориб урилди