10:51 / 08.02.2021
2 010

Тошкентда иккита автобус тўқнашди

Тошкентда иккита автобус тўқнашди
Бугун, 8 февраль куни, соат 06:50лар атрофида 18-автобус саройига тегишли 46- ва 134-сонли автобуслар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

46-йўналишда ҳаракатланувчи "MAN" русумли автобус Тўқимачи кўчаси бўйлаб Бешқайрағоч томонга ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётганда, Кўкча Дарвоза кўчаси бўйлаб Тошкент ҳалқа автомобил йўли томон ҳаракатланиб келаётган 134-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "Исузу" русумли автобус билан тўқнашиб кетган. Ушбу ҳодиса Учтепа тумани, Кўкча Дарвоза-Тўқимачи кўчалари кесишган чорраҳада юз берган.

Ҳодиса оқибатида бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Жабрланган йўловчи шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда иккита автобус тўқнашди