Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2018 йил 28 майдаги буйруғи билан И.Холбоев 1 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган эди.
Бироқ, И.Холбоев ўзига юклатилган мажбуриятни тан олмай фарзанди учун тўланиши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими томонидан қарздор отага нисбатан 2020 йил 14 февраль куни қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув гуруҳи ходимлари томонидан қидирувда бўлган қарздор ота топилиб, 17 миллион 786 минг сўм алимент пулларини тўламаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича туман судига қонуний хал қилишлик учун тақдим қилинди.
ЖИБ Шеробод туман суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди ва алимент пулларини тўламаслигини айтган отага нисбатан суд варори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Агарда ушбу қарздор Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлгач икки ой ва ундан ортиқ муддатда алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортса жиноий жавобгарлик масаласи хал этилиши тўғрисида огоҳлантирилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”