08:30 / 27.02.2021
1 423

«Tacuma»даги найранг фош бўлди

«Tacuma»даги найранг фош бўлди
Бугун тадбиркор бўламан деганнинг йўлига ҳеч ким ғов бўлаётгани йўқ. Фақатгина белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда қонуний фаолият олиб борса кифоя. Бироқ, бу имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига қинғир йўл билан даромад топиш илинжида юрган қўштирноқ ичидаги сохта тадбиркорлар ҳам афсуски учраб турибди.

Ҳусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Э.У. ўзига тегишли бўлган “Tacuma” русумли, автотранспорт воситасида, шартли харидорга турли ҳажмдаги идишларга қадоқланган, 139,85 литр қалбаки акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ичимликларни ноқонуний тарзда сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Tacuma»даги найранг фош бўлди