23:25 / 04.03.2021
1 585

Наманганда 100 долларлик қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Наманганда 100 долларлик қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
Наманганда сохта купюраларни сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» дастурида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 2021 йил февраль куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида сохта пулни муомалага чиқариш пайида бўлган фуқаролар аниқланди.

Аниқланишича, Қирғизистон фуқароси Н.Б. Тўрақўрғон туманида яшовчи Х.С. билан жиноий тил бириктириб, 100 АҚШ доллари бўлган жами 200 дона қалбаки купюрани 9000 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.

Суд мазкур ҳолат юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглаб, Н.Б. ва Х.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 223-моддаси ҳамда 176-моддалари билан айбдор деб топиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Иш бўйича далилий ашё тариқасида олинган қалбаки пулларни тегишли тартибда йўқ қилиш таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 100 долларлик қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди