
Сурхондарё вилояти Денов туманида Nexia автомобили каналга тушиб кетиши натижасида бир йигит вафот этди, яна бири шифохонага ётқизилди, дея хабар берилмоқда «Замон» информацион дастурида.
Қайд этилишича, 1999 йилда туғилган фуқаро 2021 йил 16 март куни тахминан соат 16:00 ларда Денов тумани «Обод турмуш» маҳалласидан ўтувчи маҳаллий 4Н-587 автомобиль йўлининг 6-километрида отасига тегишли бўлган Nexia русумли машинасида ҳаракатланиб кетаётиб, ортиқча тезлик туфайли бошқарувни йўқотган.
Оқибатда кўприк темир устунига урилиб, Қорасув каналига тушиб кетган. Ҳайдовчининг ўзи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Машина салонида бўлган ҳайдовчининг тенгдоши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу воқеадан сўнг Қорасув каналидан ўтувчи кўприк жуда торлиги сабаб пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракатланиши учун махсус йўлак қурилиши бошланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар