date
views 3 229

Тошкентда театр актрисаси вафот этган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди

Тошкентда театр актрисаси вафот этган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди
Фото: ИИББ
18 март куни Миробод туманида 32 ёшли Х.З. ўзининг бошқарувидаги «Spark» русумли автомобильни бошқариб кетаётганда йўлни пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган пиёдалар 30 ёшли Б.Р. ва 23 ёшли Н.А.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида иккала пиёдалар тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган. 20 март куни пиёдалардан бири Б.Р. тиббий ходимлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари натижасида жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда театр актрисаси вафот этган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди