3 149
Қашқадарёда синфхонада ҳожатини чиқарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди. Ота – прокуратура мансабдори
Видеодан кадр
Қарши шаҳридаги 1-мактаб ўқувчиси синфхонада сув солинган челакка ҳожатини чиқарган. Ҳолат акс этган видео интернетда тарқалгач, ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди. Маълум бўлишича, ота вилоят прокуратурасида масъул лавозимда ишлайди.
Қарши шаҳар 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчиси мактабда белгиланган ички тартиб ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузган ва синфхонада ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган.
Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, бу ҳолатни унинг синфдоши видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли маъмурий баённома тузилиб, тўпланган ҳужжатлар вояга етмаганлар ишлари бўйича Қарши шаҳар идоралараро комиссияга тақдим этилган.
Комиссия ўқувчининг ота-онасини МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, уларга нисбатан маъмурий жазо қўллаган.
Daryo хабарига кўра, ўқувчининг отаси Қашқадарё вилояти прокуратурасида масъул лавозимда ишлайди. Бу маълумотни тасдиқлаган вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Рустамов прокуратурада фаолият юритувчи отанинг қанча миқдорда жаримага тортилганидан бехабарлигини билдирган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) 1-қисмига кўра:
ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши –
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади