date
views 2 173

Термизда эр қизини кўришга тўсқинлик қилгани учун хотинини пичоқлади

Термизда эр қизини кўришга тўсқинлик қилгани учун хотинини пичоқлади
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида эркак қизини кўришга тўсқинлик қилгани учун ўз турмуш ўртоғига пичоқ урди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа 14 март куни соат 19:30 лар атрофида юз берган. Х.А. вояга етмаган қизини кўриш учун турмуш ўртоғи А.Г. вақтинча яшаб келаётган уйга борган. Аммо аёл эрига қизини кўришига тўсқинлик қилган ва ўртада жанжал келиб чиққан. Оқибатда эркак ошхона пичоғи билан А.Г.нинг чап бел биқин соҳасига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Термизда эр қизини кўришга тўсқинлик қилгани учун хотинини пичоқлади