07:23 / 29.03.2021
2 892

«Бу шармандаликдан сўнг кўчада қолдим, энди фоҳишалик қиламан-да» - Ичкийимда сумалак ковлаган қиз

«Бу шармандаликдан сўнг кўчада қолдим, энди фоҳишалик қиламан-да» - Ичкийимда сумалак ковлаган қиз
Фото: Facebook
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган «Саҳара» кафеси олдида шу кафеда ишловчи бир гуруҳ хотин-қизлар яримяланғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётганликлари акс этган видео 21 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинганди. Кейинчалик видеода акс этган 6 нафар аёл суд қилинди ҳамда уларнинг 3 нафари 15 суткага қамалди. Яна 3 нафари эса ёш болали бўлгани сабабли энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорда жарима тўлаш шарти билан озод қилинди.

Яримяланғоч ҳолда сумалак ковлаган қизлардан бири «Rost24.uz»га берган интервьюсида ишсиз қолгани учун энди фоҳишалик билан шуғулланишини айтди.

«Мен мана шу суд ва ОАВдаги шармандаликдан сўнг кўчада қолдим. 4 йилдан бери икки хонали уйда ижарада яшар эдим. Уйга кир ювиш машинаси, кондиционер ва қиммат гиламлар харид қилганман. Шунга қарамай, видео тарқаб кетгач мана ижарачи мени кўчага ҳайдаб юборди. Иш жойимдан ҳам ҳайдалдим», — деган исми ошкор этилмаган аёл.

Унинг айтишича, Хоразмда камида 20—30 та тунги клуб бор. Уларнинг ҳар бирида 15—20 нафардан улар каби раққосалар ўйнайди. Милиционерлар қистови билан 1,5 миллион сўмга раққосалик учун гувоҳнома сотиб олган, лекин энди уни қайта ишга олишмаяпти. «Отам мендан юз ўгирди. Бугун ўта тушкун аҳволдаман. Энди қандай кун кўраман?» — деган у.

Раққоса аёлнинг айтишича, уни 15 ёшида турмушга беришган. Қўлида ҳунари йўқ, эндигина 9-синфни битирган қиз бўлган. Олти йил яшаб, икки фарзандли бўлган, кейин турмуш ўртоғи ташлаб кетган. «Ҳеч ким менга ўшанда ёрдам бермаган. Ҳозир 26 ёшдаман. Эрим учинчи бор уйланган. Фарзандларим собиқ эрим — отаси билан яшайди. Мен ҳам улар билан учрашиб тураман», — деган «Саҳара» кафесининг эндиликда собиқ раққосаси.

«Кредитга уй олаётган эдим. Сўнги бор март ойига тўлов қилдим. Энди ишсиз қолиб, кредитларимни қандай қоплашни ҳам билмай қолдим. Ҳеч ким ёрдам бераётгани йўқ. Мен доим ўзимни ўзим эплаб келганман. Шу вақтгача ҳеч ким менга ёрдам бермаган. Ўзим йиқилиб, ўзим турганман. Бировга зарар қилмаганман, бировнинг оиласини бузмаганман. Нонсиз қолган кунларимда ҳам ҳеч ким менга ёрдам бермаган. Видеомизни ижтимоий тармоққа жойлаган қиз сабаб мана бугун кўчада яна ишсиз, уйсиз қолдим. Нима иш билан шуғулланардим, энди фоҳишалик қиламан-да», — деган у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Бу шармандаликдан сўнг кўчада қолдим, энди фоҳишалик қиламан-да» - Ичкийимда сумалак ковлаган қиз