08:55 / 01.04.2021
2 770

Долларни «кўча»да айирбошлаш нохуш якун топди

Долларни «кўча»да айирбошлаш нохуш якун топди
26 март куни Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, 1977 йилда туғилган Р.Т. ва 1988 йилда туғилган Ҳ.А.лар олдиндан тил бириктириб, Бухоро шаҳридаги «Миллий таомлар» ошхонасида фуқаро М.А.га ҳар бир АҚШ долларини 10.450 сўмдан жами 3000 АҚШ долларини 31 миллион 350 минг сўмга айирбошлашга келишишган. Томонлар келишилган пулдан 30 миллион 350 минг сўм пулларни олаётган вақтда қўлга олиниб, холислар иштирокида расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Р. ва А.Н. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-модда 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Долларни «кўча»да айирбошлаш нохуш якун топди