15:56 / 02.04.2021
2 000

Банкир турмуш ўртоғи орқали 2 млрд. сўм кредит ваъда қилган аёл қўлга олинди

Банкир турмуш ўртоғи орқали 2 млрд. сўм кредит ваъда қилган аёл қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон республикаси бошқармаси Нукус шаҳар бўлими, прокуратура ҳамда ДХХ Қорақалпоғистон республикаси бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда тадбиркор ишончига кириб, унга икки миллиард сўм ҳамда унинг опасига 400 миллион сўм кредит маблағларини ўзининг акциядорлик тижорат банкининг Қорақалпоғистон филиали бошқарувчиси лавозимида ишловчи турмуш ўртоғи орқали олиб беришни ваъда қилиб ушбу хизмат эвазига 5000 АҚШ доллар миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан талаб қилганлиги аниқланган.

Фирибгар ваъда эвазига даъво қилинган пулнинг 1500 долларини 2021 йилнинг 27 март куни олиб, қолган 1500 долларини 30 март куни Нукус шаҳридаги савдо дўконларининг бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банкир турмуш ўртоғи орқали 2 млрд. сўм кредит ваъда қилган аёл қўлга олинди