2020 йилда ДХХ идоралари саъй-ҳаракати билан 4 та террорчилик актининг олди олинди. Улардан 2 таси Ўзбекистонда, 2 таси МДҲ мамлакатларида содир этилиши режалаштирилган эди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг 67 та яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилди.
Экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизга олиб келинди ҳамда жавобгарликка тортилди.
Шунингдек, 747 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4.781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинди. 540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
Бюджет ва кредит маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд. сўм давлат фойдасига ундирилди.
Ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор 102 та жиноий гуруҳ фош этилди. Давлатимиз сарҳадларидан ноқонуний олиб ўтилган 58,3 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар қўлга олинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра амалга оширилган «Меҳр 3» ва «Меҳр 4» гуманитар операциялари доирасида Сурия ва Афғонистон давлатларида оғир шароитда қолган 122 нафар аёллар ва болалар мамлакатимизга олиб келинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)