09:30 / 07.04.2021
2 156

Андижонда туғилган хитойлик инвесторнинг Темурбек исмли ўғлига туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди

Андижонда туғилган хитойлик инвесторнинг Темурбек исмли ўғлига туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди
Фото: «Дарё»
Хитой Халқ Республикаси фуқаролари — Хуанг Лианжун ҳамда Шу Жуанжунларнинг Балиқчи туманида туғилган фарзанди Хуанг Хиаобонинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси топширилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

ДХА Андижон вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълумот беришича, 2021 йил 27 март куни Балиқчи тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига хитойлик фуқаролар Хуанг Лианжун ҳамда Шу Жуанжунлар мурожаат қилиб, 2020 йил 2 декабрь куни Балиқчи туман туғруқ комплексида дунёга келган фарзандининг туғилганлигини қайд этишда амалий ёрдам сўраган.

Уларнинг мурожаати тегишли тартибда кўриб чиқилиб, болаларнинг ҳақиқатан ҳам Балиқчи туманида туғилганлиги тасдиқлангач, Балиқчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан далолатнома ёзувлари қайд этилган.

Куни кеча ушбу хориж фуқароларнинг Хуанг Хиаобо исмли ўғлига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тантанали равишда топширилган.

Фото: «Дарё»
«Ўзбекистон менинг иккинчи Ватаним десам, янглишмайман. Боиси ушбу диёрда ўн йилдан буён яшаб келяпман. Айни пайтда чинни буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ‘Миг фарфор’ масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида фаолият юритмоқдаман. 2020 йил оиламиз учун қувончли воқеаларга бой бўлди. Ўтган йилда корхонамиз фаолиятини кенгайтириш мақсадида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини 7 миллиард сўмга етказдик.

Шу билан бирга, 150 нафардан ортиқ фуқарони иш билан таъминладик. Бундан ташқари, йил охирида ўғил фарзандли бўлдим. Унга Хуанг Хиаобо деб исм қўйдик. Ўзбекчасига ўғлимизни Темурбек деб чақиряпмиз. Орадан тўрт ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, бугун ўғлимизнинг туғилганлиги қайд этилганидан хурсандмиз. Мурожаатимизни қайтармасдан, ишимизни осон ҳал қилиб беришда ўзининг хизматларини аямаган ФҲДЁ ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман
», — деди Хуанг Лианжун.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда туғилган хитойлик инвесторнинг Темурбек исмли ўғлига туғилганлик ҳақида гувоҳнома топширилди