16:10 / 09.04.2021
1 851

Яккасаройда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яккасаройда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати
Бугун, 9 апрель куни соат 10:00ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган туман ИИО ФМБ биноси рўпарасида учта автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги «Ласетти» русумли; ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Р.Ф. бошқарувидаги «Дамас» русумли; ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомобиллар шикастланган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яккасаройда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди