22:57 / 12.04.2021
2 119

Тошкентда таровиҳ намози муносабати билан ҳар оқшомда қатор автобуслар йўналиши ўзгаради

Тошкентда таровиҳ намози муносабати билан ҳар оқшомда қатор автобуслар йўналиши ўзгаради
Тошкент шаҳрида таровиҳ намози муносабати билан ҳар Рамазон оқшомида (13 апрелдан 12 майга қадар) — соат 18:00 дан 23:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилиши ҳақида хабар берилган эди. «Тошшаҳартрансхизмат» бу вақт давомида автобуслар йўналиши ҳам ўзгаришини маълум қилди.

Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 8Т, 27, 35, 46, 53, 73, 141, 146-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати
Лутфий кўчаси Катта Қаъни кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 13 ва 56-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати
Келес йўли кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 118 ва 120-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати
Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қаъни кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 17Т-сонли автобус йўналиши суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда таровиҳ намози муносабати билан ҳар оқшомда қатор автобуслар йўналиши ўзгаради