22:27 / 13.04.2021
2 552

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ўз фаолиятини бошлаганига 3 йил бўлди

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ўз фаолиятини  бошлаганига 3 йил бўлди
Кўпчиликка маълумки, бундан 3 йил аввал адлия органлари фаолияти янги босқичга кўтарилди. Яъни 2018 йил 13 апрель куни Президентнинг ПФ–5415-сон Фармони қабул қилинди ва ушуб Фармон билан адлия органларининг туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимларини ташкил қилишдан мақсад нимада эди?
Адлия бўлимлари фаолиятидан асосий мақсад – ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш ва унинг изчиллиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда таъминланишига эришишдан иборат эди.

Бу эса ҳамюртларимизнинг вилоятлар марказига юзлаб чақирим йўл босиб ўтирмай, уларнинг ҳуқуқий муаммоларини ортиқча оворагарчиликсиз ҳал этишга имкон берди.

Тўғри дастлаб кўзланган мақсадларга эришишда адлия органлари фаолиятига ишончсизлик билан қарашлар ҳам бўлди, шу билан бирга катта ишонч билан уларга кўмаклашишга бел боғлаганлар мавжуд эди.

Умуман олган шу ўтган 3 йил давомида адлия бўлимлари инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш, юридик ва ҳуқуқий хизматни тартибга солиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада оширишнинг яхлит тизимини жорий этишда ўз ўрнига эга бўлди дейиш мумкин.

Адлия бўлимлари томонидан ўтган 3 йил давомида қандай ишлар амалга оширилди?
Адлия бўлимлари ташкил этилгандан бошлаб, ўтган 3 йил давомида улар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, адлия бўлимлари томонидан 2018-2020 йиллар давомида:
- фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб судларга 28 мингдан зиёд даъво аризалари киритилган;
- давлат органлари ва ташкилотларига 36 мингдан зиёд тақдимномалар киритилган;
- давлат органлари ва ташкилотларида 13 мингга яқин назорат тадбирлари ўтказилди;
- қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 12 минг 200 та таклифлар берилган.

Шунингдек, ташкил этилган йилдаёқ адлия бўлимлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг 8,5 мингга яқин мурожаатлари ҳал қилинди.

Бўлимлар томонидан биргина 2018 йилда давлат органлари ва ташкилотларига киритилган тақдимномалар асосида фуқаролар ва тадбиркорларнинг қарийб 3 млрд. сўм маблағлари қайтарилган ёки тўлаб берилган. Ушбу кўрсатгич 2019–2020 йиллар давомида қарийб 10-20 баравар ортиб тегишлича 32,5 млрд. ва 70 млрд. сўм ташкил этган.

2019-2020 йиллар давомида фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида судларга киритилган даъво аризаларининг 98 фоизи қаноатлантирилган.

Адлия бўлимлари томонидан ҳал этилган масалаларнинг кўпчилигини меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун нормаларига амал қилиниши, ер-мулк соҳасидаги муаммолар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик бўлаётган турли ҳолатлар ташкил қилади.

Бундан ташқари адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида ҳам ўз ўрнига ва йўналишига эга бўлиб бормоқда.

Жумладан, адлия бўлимлари орқали ҳуқуқий саводхонликни юксалтириш ишлари “шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот – жамият” принципи бўйича узвий равишда амалга оширила бошланди.

2020 йил давомида пандемия шароитида аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 300 мингга яқин турли кўринишдаги ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Адлия бўлимлари келгусида ҳам ўз олдиларига қўйилган вазифаларни масъулият билан бажариш орқали юрт равнақи, халқ фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишда давом этади.

Севара Ўринбоева
Адлия вазирлиги масъул ходими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ўз фаолиятини бошлаганига 3 йил бўлди